Улуғбек Бақоев: "Дуранг ҳам натижа ҳисобланади"

Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи доирасидаги “Бухоро” – “Турон” (1:1) учрашувидан сўнг бухороликлар устози Улуғбек Бақоев учрашув ҳақидаги таассуротлари ҳақида гапирди.

«Бугунги учрашув Кубок ўйини эди, яхши томони шуки, бир қатор ёш футболчиларни синаш учун ажойиб имконият. Ҳамма гувоҳига айланди, бугун уларнинг ҳаракатлари ёмон кўринмади. Рақиб дарвозасини ишғол қилиш учун имкониятлар ҳам яратилди. Лекин бу футбол! Футболда ҳуштакдан, ҳуштаккача масъулиятли бўлиб тўп суриш керак. Афсуски, ўйин охирида ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юбордик. Яхши томони шуки, ким нимага қодирлигини бугунги учрашувда кузатиб олдик. Бу бизга чемпионат давомида ёшлардан кимларга эътибор қаратишимиз кераклигини кўрсатди. Гуруҳдан чиқиш учун ҳали имконият бор. Дуранг ҳам натижа ҳисобланади. Барча йигитларга раҳмат. Улар борларини бериб ҳаракат қилишди.

Сўзим сўнгида, мухлисларимизга катта раҳмат айтмоқчиман, бизни охиригача қўллаб туришгани учун».

“Бухоро” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!