Улуғбек Бақоев: "Кучли жамоага муносиб қаршилик кўрсатган ўз футболчиларимга ўйин учун миннатдорчилик билдираман"
Ўзбекистон кубоги 1/8 финал босқичидан ўрин олган "Насаф" - "Бухоро" (4:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев матбуот анжуманида иштирок этди:
"Гувоҳи бўлганингиздек, бугун қизиқарли ўйин бўлиб ўтди. “Насаф” амалдаги кубок соҳиби ва юқори мақсадларга эга бўлган жамоа. Қанотлардан яхши ҳаракатланади ва шу туфайли бугун бош билан 4та гол ўтказиб юбордик. Мухлисларга бугунги беллашув ёқди деб ўйлайман. Кучли жамоага муносиб қаршилик кўрсатган ўз футболчиларимга ўйин учун миннатдорчилик билдираман. “Насаф” жамоасини кейинги босқич йўлланмаси билан табриклайман".
- “Бухоро” жамосининг мақсадлари қандай?
"Жамоамиз кубокда узоқроққа боришни мақсад қилган эди, энди бор эътиборимизни лигадаги ўрнимизни сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз".
- Иккинчи давра олдидан бир қатор янги футболчилар жамоага жалб қилинди, умуман олганда ўзингиз истаган барча футболчиларни олиб келдингизми?
"Йўқ. Имкон қадар фойдаландик. 70% ўзим истаган йигитларни олиб келдим. Бу борада регламент ҳам бор эди. Асосан U-20 ўйинчиларини жалб этдик. Ёшларга ўзини кўрсатиши учун имконият берамиз. Насаф клубидан ҳам 2 нафар ёш ўйинчилар таклиф этилди".
- Турон билан ўйиндаги Бухородан бугун бутунлай бошқа жамоани кўрдик. Ўтган турдаги ўйиндан қандай хулосалар олинди?
"Бухородаги ўйинда биз 15-дақиқадан бошлаб 1 киши кам бўлиб ҳаракатландик. Аввалги учрашувда ҳам охирги дақиқаларда тўп ўтказиб юбордик ва бугун ҳам. Жамоамизда концентрация етишмаяпти, бу борада ҳам ишлар олиб борамиз".
"Бухоро" клуби матбуот хизмати
Фикрлар