Улуғбек Бақоев "Навбаҳор" устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди?

Суперлиганинг янги мавсуми старт олди. Чемпионатнинг илк учрашувида "Навбаҳор" ва "Сўғдиёна" ўзаро куч синашди.

Беллашувдан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида меҳмонлар устози Улуғбек Бақоев иштирок этди.

- Наманган мен учун жуда қадрли шаҳар. Бу ерда фаолиятимнинг катта қисмини ўтказганман. Ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсам, "Навбаҳор"нинг кучли жамоа эканлигини билардик. Мухлислари ажойиб. Ростини айтсам, ёпиқ ўйин кўрсатишга мажбур бўлдик. Наманганликларга ҳам омад тилайман.

- Милан Митрович нимага майдонга тушмади?

- Унинг фарзанди касал бўлиб қолди. Инсонийлик фактори сабаб унга жавоб бердик. Милан Митровичнинг қайтиш имконияти бўлмаса, дарвозабон оламиз.

"Навбаҳор" қанотларда фаол. Уларда яхши имкониятлар вужудга келди. Футболда ким гол урса, ўша ғалаба қозонади. Бугунги беллашувга ҳурмат юзасидан муносабатда бўлдик. Ҳар бир ўйинга финалдек қараймиз. Якунда нима бўлишини вақт кўрсатади.

"Навбаҳор" устидан тўлиқ устунликка эришдик, деёлмайман. Мезбонлар ўйиннинг катта қисмида устунликка эришди.

Мавсумолди тайёргарлик жараёнини ёпиқ тарзда ўтказдик. Журналистлар нигоҳидан четда юрдик.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!