Улуғбек Бақоев: "Ўйин охирида Норхоновнинг тажрибаси қўл келди"

Cоcа-Cоlа Суперлига 18-турида меҳмонда “Бунёдкор”ни мағлуб этган “Бухоро” клуби бош мураббийи Улуғбек Бақоев ғалаба, Норхонов, босим ва хотиржамлик ҳақида фикр билдирди.

“Психиологик чуқурдан чиқиб кетишимиз қийин кечяпти. Сўнгги ўринда бораётганимиз футболчиларга босим қиляпти. Бугун тартибли ва интизомли ўйин кўрсатдик. Ғалаба учун уларга раҳмат айтаман.

Ўйинни чўзмадик. Шунчаки, чарчаганимиз учун бироз сустроқ ҳаракат қилдик. Умумий ҳулоса – бугун зерикарли ўйин кўрдик. Бунинг сабаблари бор эди. Биз ҳам, рақиб ҳам суст ҳаракат қилдик. Ўйин охирида Норхоновнинг тажрибаси қўл келди. Умуман олганда, режамиз ўхшади. Мураббийлар штаби билан келишувга кўра тажрибали футболчиларни ўйин якунида майдонга туширишни режа қилгандик.

Жамоадаги ҳозирги шароит ва даражамиз шу. Футболчилар ҳафа бўлишмасин. Ижрочилар ва савия борасида бошқалардек эмасмиз. Машғулотларда ўхшайди, аммо ўйинда йўқ. Бу футболчилардаги руҳий босим билан боғлиқ.

Аввалги ўйинлардан фарқли равишда бугун асабийлашмасликка ҳаракат қилдим, Ҳа, аммо, барибир асабийлашмасликнинг иложи йўқ. Бугун ҳам эътибор берган бўлсангиз, айрим вазиятларда асабийлашишга мажбур бўлдим”.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!