Улуғбек Бақоев Сергеевни мақтади

Олий лига 28-туридан ўрин  олган "Бухоро" хамда "Локомотив" жамоалари ўртасидаги баҳсдан  сўнг  меҳмонлар устози "Улуғбек Бақоев баҳс борасидаги  ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда "Бухоро" матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Ўйин қизиқарли ва қийин кечди. Ўйинчиларимизга рахмат дейман. “Локо”ни бугунги ғалабаси билан табриклайман. Ўйин бошиданоқ дарвозабонни алмаштиришга тўғри келди. Чунки иккита голдан кейин Турсунбоев руҳан синади ва шу боисдан уни алмаштиришга қарор қилдим.

Биз “Локомотив” дан таркиб жихатдан озгина пастдамиз шунинг учун ҳам бугун улар ғалаба қозонди десам янглишмайман. Шунинг учун бугун йигитларимиз ўзи хохлаган ўйинни очиб бера олмади.

Тўғрисини айтсам, биринчи бўлимнинг дастлабки 15 дақиқасида нима руй берганини тушунмадим. Иккинчи таймда эса ўйин тенг курашлар остида кечди. Бугун ҳимоядан ўйин ташкил қилдик. Чунки "Локомотив" юқори салоҳиятли жамоа. Айни пайтда куч жиҳатдан улар биздан устун.

Келажак ҳақидаги саволингизга келсак бу борада ҳали ўйлаб кўрганим йўқ. Мавсум тугагач бу ҳақда ўйлаб кўрамиз. Жамоада қоламанми? Билмадим. Шартномам йил якунида ниҳоясига етади. Клуб раҳбарияти билан бу борада гаплашиб оламиз.

Чемпионатда ким иккинчи ўринни эгаллайди деган саволингиз бўйича мени тахминимни билмоқчимисиз? Тўғриси, мен иккинчи ўрин учун курашдаги рақобат ҳақида фикр билдиргим келмаяпти.

Менга қайси ҳужумчилар ёқади деган саволингизга мисол тариқасида Игорь Сергеев яхши ҳужумчилар сирасига киради дейишим мумкин. У нафақат голлар уради, балки майдонда кенг кўламдаги ишни бажаради. Шунингдек, Баҳодир Насимов ҳам яхши ҳужумчи", – дея фикрларини билдириб ўтди Улуғбек Бақоев

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!