Умар Эшмуродов масаласида якуний қарор эълон қилинди

Хабарингиз бор, 11 июнь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаши доирасида сафарда Эронга қарши баҳс олиб боради. Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, терма жамоамиз ҳимоячиси Умар Эшмуродов жароҳатидан тўлиқ тикланиб улгурмагани туфайли ушбу учрашувни ўтказиб юборади.

"Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Умар Эшмуродов тикланиш машғулотларини юртимизда давом эттиради. Футболчимиз шифокорлар ва мураббийлар тавсиясига кўра Эронга қарши ўйинда иштирок этолмайдиган бўлди", - дейилади ЎФА хабарида.

Эрон - Ўзбекистон учрашуви 11 июнь куни Тошкент вақти билан соат 22:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!