Умарбек Эшмуродовнинг терма жамоадаги статистикаси қандай?
Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Умарбек Эшмуродов миллий жамоа сафида шу кунга қадар 39 та учрашувда майдонга тушган.
⠀
Эшмуродов мазкур ўйинларнинг 18 тасини ўртоқлик баҳсларида, 11 тасини Жаҳон чемпионати саралашида, 5 тасини ОФК Осиё кубогида, 4 тасини "CAFA Nations Cup"да ҳамда биттасини Осиё кубоги саралашида ўтказган.
⠀
Ҳимоячи терма жамоа сафида жами 3132 дақиқа ҳаракат қилди. У фаолияти давомида 2 та сариқ карточка олган ва бир марта қизил карточка билан майдонни тарк этган. Ҳозирча унинг ҳисобида гол ёки голли узатма мавжуд эмас.

Фикрлар