Уни Гвардиола кашф этган: "Барса" манчестерликлар юлдузини нишонга олди
Каталонияликлар кимни олмоқчи?
Испаниянинг машҳур El Nacional нашри «Барселона» скаутлари диққат марказига тушган «Манчестер Сити» футболчиси ҳақида мақола эълон қилди. Нашр маълумотларига кўра, сўз бир вақтнинг ўзида бир нечта позицияда ўйнай оладиган Нико О’Райли ҳақида бормоқда. У чап қанот ҳимоячиси, марказий ярим ҳимоячи ва ҳужумкор футболчи сифатида майдонга тушиши мумкин.
Материалда таъкидланишича, Нико О’Райлининг салоҳиятини «Манчестер Сити»да айнан Хосеп Гвардиола очиб берган. Мураббий уни чап ҳимоячи сифатида синаб кўрган ва шу орқали унинг имкониятларини тўлиқроқ намоён этишга ёрдам берган.
«Агар Деку ёш ва кўп вазифани бажара оладиган футболчига жиддий маблағ сарфлашга қарор қилса, О’Райли деярли барча талабларга жавоб беради. У чап қанот ҳимоясида ўйнай олади, марказда ҳаракат қилади ва жисмонан бақувват, юқори прессингни ушлаб тура оладиган футболчиларга эҳтиёж сезаётган жамоа таркибида ривожланиши мумкин», — дея ёзади нашр.
Манбага кўра, 21 ёшли Нико О’Райлининг эҳтимолий трансфери тахминан 70 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.
Изоҳлар (0)