Универсиада-2019. Теннисчиларимизнинг шашди баланд
Италиянинг Неаполь шаҳрида ёзги Универсиада ўйинлари давом этмоқда. Ушбу нуфузли мусобақада тўрт нафар ўзбекистонлик теннисчи талабалар ҳам муваффақиятли иштирок этишмоқда.
Кеча,6 июль куни яккалик баҳсларида Ҳумоюн Султонов иккинчи даврада Шри Ланка вакили Яшитху Дэ Сильвани 6:0, 6:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Санжар Файзиев иккинчи даврадаги рақиби мексикалик Кэвин Жек Карпинтерадан 6:2, 6:1 ҳисобида устун келди.
Қизлар ўртасида яккалик баҳсларида Камила Умарова филиппинлик Эрин Ланс Дела Крусни 6:0, 6:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Бугун португалиялик Дэниэл Родригесни 6:1, 6:0 ҳисобида мағлубиятга учратган Ҳумоюн Султонов мусобақанинг тўртинчи давраси йўл олди. Бошқа вакилларимиз ҳам бугун учинчи давра ўйинларида иштирок этишади. Шунингдек, Санжар Файзиев ва Ҳумоюн Султонов жуфтлиги ўз ўйинларини бошлайди.
Фикрлар