Ads

"Уотфорд" клуби бу борган сари "Лестер"нинг чемпионлик йўлини такрорламоқда.

Гап шундаки, 2014/2015 йилги мавсумда "тулкилар" 41 очко тўплаб (11та ғалаба, 8та дуранг, 19та мағлубият) АПЛни 14-ўринда якунлашган ва келаси мавсум афсонавий тарзда премьер-лига чемпионлигини қўлга киритишган эди.

Эътиборлиси, "Уотфорд" ҳам ўтган мавсум 41 очко тўплаб (11та ғалаба, 8та дуранг, 19та мағлубият) АПЛни 14-ўринда якунлади. Бу мавсум эса ҳозирча ўтган 4та турнинг барчасида ғалаба қозониб, 100 фоизлик натижа қайд этди.

Бу жуда ўхшаш. Тўғрими?