Уругвай терма жамоасининг 2026 йилги жаҳон чемпионатига қайдномасини эълон қилинди
Уругвай футбол ассоциацияси ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзда АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган 2026 йилги жаҳон чемпионатига миллий терма жамоанинг қайдномасини эълон қилди.
ЖЧ-2026да Уругвай жамоаси “H” гуруҳида ўйнайди. Унинг рақиблари Испания, Саудия Арабистони ва Кабо-Верде жамоалари бўлади.
2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатининг финал қисмида 48 та терма жамоа иштирок этади. Мусобақа 2026 йил 11 июндан 19 июлгача бўлиб ўтади.

Фикрлар