Ушбу мавсум бирорта ўйинда майдонга тушмаган "Арсенал" футболчиси жамоасини ўзгартирди

"Арсенал" ҳимоячиси Вильям Салиба "Ницца"га кўчиб ўтди. Бу ҳақда француз клуби расмий сайти хабар тарқатди. 

Салиба жорий мавсум сўнггига қадар "Ницца"да ижара асосида ҳаракат қиладиган бўлди. Трансфернинг бошқа тафсилотлари маълум қилинмади. 

Салиба 2019 йил Лондон клубига кўчиб ўтган эди. Ўшанда "канонирлар" "Сент-Этьен"га ҳимоячи учун 30 миллион евро тўлаган эди. Ушбу мавсум Вильям бирорта ўйинда майдонга тушмади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!