
Усмон Нурмагомедов: "Конорни ҳам, Хьюзни ҳам енга оламан"
Енгил вазнда Bellator чемпиони Усмон Нурмагомедов ирландиялик Пол Хьюз билан бўлажак жанг ҳақида гапирди. Мазкур турнирда Конор Макгрегор Хьюзнинг бурчагида секундант сифатида ишлаши мумкин.
“Ростини айтсам, фаолиятимдаги энг қийин жанг сўнгги жангим эди. Аммо Хьюзга қарши баҳсда ҳеч қандай муаммога дуч келмайман. Керак бўлса, Конор Макгрегор октагонга кирсин. Иккисини ҳам мағлуб этаман” — деди Усмон "The Brian Sampbell" You Tube каналида.
Эслатиб ўтамиз, Пол Хьюз ва Усмон Нурмагомедов жанги 25 январь куни бўлиб ўтади.
Комментарии