Усмон Тошев "Бухоро"да иш бошлади

Бугун “Бухоро” клуби қароргоҳида навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Унда Бухоро вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари Ботиржон Шахриёров, Бухоро жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Исмоил Мирзаев, вилояти футбол ассоциацияси биринчи вице президенти Фаррух Хамраев ҳамда клуб раҳбарияти ва ишчи ходимлари иштирок этишди.

photo_2021-05-10_11-39-40

Йиғилиш давомида “Бухоро” профессионал футбол клуби бош директори лавозимига 2021 йил 10 майдан тажрибали мутахассис Усмон Қудратович Тошев тайинланди. Бухоро футболида ўчмас из қолдирган, шу кунга қадар “Тожикистон” миллий терма жамоаси бош мураббий ва ўзбекистонлик мураббийлар орасида илк Про лицензияси соҳиби Усмон Қудратович эндиги фаолиятини “Бухоро” жамоасида давом эттиради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!