Усмоновдан сўнг Абрамович ҳам “Челси”ни сотиш ҳақида ўйламоқда

Россиялик миллиардер Роман Абрамович ўзига тегишли бўлган "Челси" клубини сотиб юбориши мумкин.

The Times нашри тарқатган хабарга кўра Абрамович бу борада инвестиция банкига мурожаат қилган.

Шунга қарамасдан Абрамовичнинг вакиллари бу хабарни миш-миш деб баҳолашмоқда ва тасдиқлашмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ бошқа бир россиялик бизнесмен Алишер Усмонов "Арсенал"даги акцияларини сотиб юборган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!