Вадим Абрамов: "Илк дақиқаларданоқ нотўғри ўйнадик"

Суперлига 6-туридан ўрин олган Динамо – Олимпик (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Нима ҳам дердим, беллашув биз учун омадсиз кўриниш олди. Илк дақиқаларданоқ нотўғри ўйнадик. Уларга мослашишга ҳаракат қилдик. Аслида, бундай ўйин билан ютқазмаслигимиз керак эди, бироқ қўпол хато сабабли энгилдик. Ҳар қандай, серия бир кун келиб якунига этади. Афсуски, бизни мағлубиятсиз сериямиз тугади. 

Трансфер тақиқи? Менимча бу муаммо ҳал этилади. Тўғриси, нега бизга тақиқ қўйилганини билмайман. Умуман олганда, бу бошқа тарих. Хабарингиз бор, бугун иккита марказий ҳимоячимиз сариқ карточкалари кўпайиб кетгани сабабли учрашувни ўтказиб юборди. Учинчи марказий ҳимоячимиз эса ўринбосарлар ўйинида қизил карточка олгани сабабли бугун майдонда жамоага ёрдам бера олмади. Мана, нимада муаммо. 3 та марказий ҳимоячимиз карточкалар сабабли мазкур қарама-қаршиликни ўтказиб юборди. Умид қиламанки, таркибни ёзда янада кучайтирамиз. 

Дарвозабонлар билан ҳеч қандай муаммо йўқ. Аслида, бизнинг муаммо бошқа. Бугун нотўғри ўйнадик. Айнан шу сабабли муаммоларга ўралашиб қолгандек таассурот қолдирган бўлишимиз мумкин. Бунга қадар 9 ўйинда барчасини кўрдингиз. Биз ёмон ҳаракат қилмадик. Бу футбол. 2 та қўпол хато ҳал қилди. Футболни қўрқмасдан ўйнаш керак. Бу жамоавий спорт тури. Эътибор қилинг, биз баҳс давомида нечта ноаниқ пас ижро этдик. Бу ўз кучига ишончсизликдан далолатми деб ўйлаб қолдим".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!