Вадим Абрамов матбуот анжуманида истеъфо, аввалги ўйиндаги мағлубият, қайси легионер терма жамоамизга ёрдам бера олиши ва бошқалар ҳақида гапирди

Хабарингиз бор, эртага Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 иккинчи саралаш босқичидан ўрин олган Фаластинга қарши ўйин ўтказади. Ушбу беллашув олдидан бугун икки жамоа мураббийлари ўртасида матбуот анжумани ўтказилди.

Унда дастлаб мезбонлар устози Вадим Абрамов ва футбол Жалолиддин Машарипов иштирок этди.

- Биз ютишимиз керак. Буни барча тушиниб турипти. Олдимизда масуълиятли ўйин кутмоқда. Бор кучимизни сарфлаймиз. Бизда яна 3 та ўйин қолади. Лекин ҳали имконият бор. Шунинг учун курашамиз.

Биз профессионалмиз. Руҳий ҳолатдан чиқиш мураббийлардан кўра футболчиларга осонроқ. Фаластинга биринчи ўйинда ютқаздик, шунинг учун ушбу учрашувдаги қарзни қайтариш керак. Профессионаллар майдонга чиқиб ўйнаши керак. Мухлислар учун ўйнаймиз, уларга хурсандчилик улашишимиз лозим. Шунинг учун кайфиятни туширмасдан келажакка қараш даркор.

Ҳужумга ўтганда, ҳимояда бўшлиқ юзага келади. Бу дунё футболида учрайдиган ҳолат. Биз бу бўшлиқни қандай бартараф этиш ҳақида ўйлаяпмиз. Фаластинни ўрганяпмиз. Рақиб қандай ўйин тақдим этса, шунга қараб мослашамиз.

Афсуски, Игор Кримецнинг ҳарорати чиқди ва бўлажак учрашувни ўтказиб юборадиган бўлди. Уни бўйи баланд ҳужумчига қарши қўймоқчи эдик. Ҳозир бу муаммони ҳал қилиш борасида бош қотиряпмиз. Учта ҳимоячи билан ўйнаш жуда қийин. Бунинг учун вақт керак. Ўзимиз ҳам билмаймиз, бундан нима чиқишини. Буни назарий жиҳатдан амалда кўриш учун ҳеч бўлмаганда бир марта ўйнаб кўриш лозим. Агар 3 та ҳимоячи билан ўйнасак, ўзим ҳам билмайман қандай бўлишини. Бундай пайтда 3 ҳимоячи билан ҳаракат қилиш жуда хавфли. Ҳудо хоҳласа, эртанги учрашувдан кейин бундай тактикаларга тайёрланиш учун вақт бўлади.

Терма жамоа ЖЧга чиқолмаса истеъфога чиқаманми? ЎФА билан келишувим қандай? Олдинлаб кетиш керак эмас. Аввал битта муаммони ҳал қилайлик. Олдин гуруҳдан чиқишимизни ўйлашимиз лозим. Бу бизнинг асосий вазифамиз. Қолганини кейин кўрамиз.

Футбол бу жамоавий ўйин. Агар жамоада етакчи хато қилса, унда муаммонинг илдизига қараш лозим. Агар Аргентина терма жамоасини олсак, Месси ўйнасаю, қолганлар ўйнай олишмаса, терма жамоа ютқазса, Месси ёмон ҳаракат қилган бўлиб қолади. Дарвозабон борасида ҳам шу гап. Шунинг учун Суюновнинг дарвозасига шундай голлар урилди. Олдинги ўйинда дарвозабоннинг хатолари кўрингани учун посбонни танқид қилмоқда. Уни айбдор қилиш профессионалнинг иши эмас. Рекошет, пенальти... Футбол голлар билан қизиқ. Бундай ҳоллар учраб туради... Бугунги кунда Элдор Суюнов биринчи рақамли дарвозабон. Бу босқич тугасин муаммоларимиз ҳақида ўйлаб кўрамиз. Дарвозабонлар 30 ёшдан кейин очилади... Игнатий Нестеров анча вақт майдонга тушмади. Яна ким бор? Сизлар ҳозир 3-4 футболчини таклиф қиларсизлар. Лекин жаҳон чемпионати ўтиб кетади. Тушунаман, яхши дарвозабонни тарбиялаш учун вақт керак. Бу муаммо ҳаммада бор.

Маҳаллийлаштириш? Ҳозирда бутун дунёда термалар шу йўлдан бормоқда. Ҳамма терма жамоасида яхши футболчиларни кўришни истайди. Мен ҳам бунга қарши эмасман. Чемпионатимизда ўйнайдиган 2 та хорижлик яхши футболчи бор. Булар: "Навбаҳор"да Игорь Голбан ва "Пахтакор"даги Драган Черан. Ушбу футболчилар терма жамоамизга ҳақиқатдан ҳам ёрдам бериши мумкин, - деди Вадим Абрамов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
BBS UZB
18/11/2019 22:27
MTJni kamchiligi har doim ko'rinib qoladi, ya'ni, pressingga dosh berolmaydi, pressing qilamiz deb yarim himoya vaziyatdan orqada qolib ketadi. Bitta qarshi pas> qarabsizki pozisiyada chalkashlik>dovdirash>... Vadim akaga aytinglar, ey futbolchilar nimaga to'p bilan harakatda raqib senga 2 km.dan bir qadam tashlasa bo'ldi, tuxumini tulkidan asramoqchi bo'lgan yovvoyi o'rdakday pitirchilab qolasanlar. Yo'q, topganlaring darvozabon. Bunaqa taktika faqat bizda bor, ya'ni burchak to'pi tepib raqib jarima maydonida aylanib-aylanib, chora topolmay darvozabongacha qaytarish. E baraka topgurlar qisqa pas bilan o'ynanglar, baribir uzoq paslarning 90%i brak-ku
&
Admiral_uz
18/11/2019 19:16
Bizni futbolchilarini urib so'kib o'ynatadigan Baqoyevni qo'yish kerak edi, bu varyant Abramov tayinlanishidan oldin faqat mendan chiqdi shekilli, Baqoevni yoniga Qurolli kuchlardan bitta jaxldor ofitserni olib kelsa futbolchilar Yapon, koreys, Eron va Kengrularni qanday yutib qo'yganini o'zlari ham bilmay qolardi, ertaga Falastinni 10-0 ga yutsayam, men uchun Saudiyani 1-0 ga yutganga teng kelmaydi...
&
Yusufjon9012
18/11/2019 20:24
:-)
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
18/11/2019 18:38
Uylap qolasan odam. qaysi murabbiy maqul ekan deb narmalni murabbiy ham. nimagader termaga kelsa uzi nima qilib yotkani. har bitta detaligacha uzi ham tushunterib beri olmaydi. Faqtiga Loka eng kuchli sastavi bilan ham Nasafka yutqazib quyuvdi Abramov. shu yil ham Bunyotkor eng chuqqiga chiqqan faqt ham. Nasafka qarshi. uyna olmadi. MTJ jamoaga uyinchilarni joy joyiga quyib faydalansa buldiki. Ahmedov himoyaga kerak emasdi. Azizni nimaga yoshlarga berib yubordi. usha kuni. har qanday murabbiy bulmagan fudbol muhlisi ham. bilardi. bola 70 daqiqaga katta kuch sarfladi. uyinchilar tezroq almashterish kerak edi. Eldor ertashiroq olsa ham bulardiki u uzi hali hordiq chiqargani yuq edi. Masharipov. ham sahal ertashi olsa bulardi. Rustam qushi olmadi lekin zamina qilmadi. bulmasa himoyadan hujimga qushilishka Rustam yahshi farant desak. unday bulsa Ahmedov nima qiladi. ikkita bir hil salohiyatli uyinchi nima kerak. ahir Ahmedov ham himoyadan hujimga qushilish qobiliyati borlegi uchun. ham. quyildiki. qisqasi. MTJ ortiqcha aqilli qilmay uyinchilarni joy joyiga uynatsa buldi.