Вадим Абрамов: "Қуруқ ўйиндан сўнг, ҳимоячиларга қандайдир эътироз бўлиши ҳам мумкин эмас"

Суперлига 11-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Динамо" учрашувида меҳмонлар 2:0 ҳисобида зафар қучди. Дастлаб, Абдуллаев ҳисобни очган бўлса, 37-дақиқада Ҳожимирзаев ажойиб рейди билан гол урди. 

 Учрашувдан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Вадим Абрамов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Рақиб бугун муносиб қаршилик кўрсатди. Стандартлардан жуда ишончли ўйин кўрсатди. Баҳсдан олдин уларни ўрганган эдик. Бугун, бизга бироз омад ҳам келди. Биринчи бўлимда 2 та гол киритишни уддаладик. Қийин ғалаба бўлди. Мен йигитларга ўтган турдаги аламли мағлубиятдан кейин бугун бор кучи билан харакат қилгани учун миннатдорчилик билдираман. Биринчи давра якунига қадар икки ўйин бор. Тайёргарликни давом эттирамиз.

Адашмасам,  биз биринчи маротаба ўйин давомида ўз дарвозамиздан тўп олиб чиқмадик. Қуруқ ўйиндан сўнг, ҳимоячиларга қандайдир эътироз бўлиши ҳам мумкин эмас. Боз устига, "Локомотив" узун паслар орқали ўйнаб вазифамизни осонлаштирди. Тинимсиз курашлар бўлди. Менимча, "Локомотив" учун ҳам бизнинг бугун кўрсатган ўйинимиз сюрпирз бўлди. Бироз ўйинимизда ўзгаришлар киритдик.

Рақиб мураббийи ўз лавозимида янги бўлишига қарамай, уни ўрганишга улгурган эдик. Менимча, таблодаги ҳисоб ҳам бизнинг фойдамизга ишлади. Ўйин ҳам осонроқ кечди.

Агар бугун ғалаба қозонган бўлсак, демак тикланишни уддалай олибмиз. Адашмасам 22-санада яна бир ўйин бизни кутиб турибди. Шифокорларимиз тинимсиз иш олиб бормоқда. Афсуски, жуда кўп сариқ карточка оляпмиз. Бугун ҳам шу иш давом этмоқда. Балки, тўпни тўғри олиб қўйишни уддалай олмаётгандирмиз.

Олдинда "Андижон" ва "Сўғдиёна"га қарши баҳслар кутиб турибди. Айтганингиздек, иккиси ҳам чинакам жангари жамоалар. "Андижон" 2:0 ҳисобида енгила туриб 2 киши кам бўлиб дуранг натижа қайд этишни уддалади", - деди самарқандликлар устози.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!