"Валенсия" дунёнинг энг қиммат дарвозабони учун таклиф юборди

"Валенсия" "Челси" дарвозабони Кепа Аррисабалага хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

Sky Sports нашри маълумотига кўра, испанияликлар 25 ёшли голкиперни сотиб олиш ҳуқуқи билан икки мавсумга ижарага олишни режалаштирмоқда.

Жорий мавсумда Кепа "Челси" сафида 35та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 45 та тўп ўтказиб юборган.

Эслатиб ўтамиз, "Челси" Аррисабалагани 2018 йилда "Атлетик"дан 80 млн еврога сотиб олган эди. У айни дамда дунёнинг энг қиммат дарвозабони ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!