Вальверде Анчелотти ҳақида: "Мен ундан ғазабланганман"

"Реал Мадрид"нинг 26 ёшли футболчиси Федерико Вальверде жамоа устози Карло Анчелоттига муносабати ҳақида гапирди.

"Мен ҳар қандай позицияда ўйнашни ўргандим. Бошида Анчелотти билан жойимни ўзгартириш ҳақида гап бошланганда ғазабда эдим.

Мураббий талабларини қадрлаш, тушуниш ва бундан унумли фойдаланиш кераклигини ўргандим", - деди уругвайлик хавбек. 

Эслатиб ўтамиз, Вальверде ўтган мавсум Ла Лигада 37 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 7 та голли узатмани амалга оширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!