Вальверде Рафиньяни

Каталониянинг “Барселона” клуби Рафинья Алькантара билан ҳайрлашишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда клуб вакилларидан бири айтиб ўтди.

“Жамоамиз вакилларидан бири Эрнесто Вальверде янги мавсумда Рафиньянинг хизматларидан фойдаланмоқчи. Мураббий учун у керакли футболчилардан бири ҳисобланади”, - дейди клуб вакилларидан бири AS нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ каталонияликлар бразилиялик футболчини “Арсенал”га бериб, ўрнига Эктор Бельеринни сотиб олиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Алькантарининг ўзи эса 2018 жаҳон чемпионатидан олдин етарли ўйин амалиётига эга бўлишни режалаштирмоқда.

Маълумот учун, Рафинья жорий мавсум Ла Лиганинг 18та учрашувида майдонга тушиб, ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.