Вальверде: “Тибо майдонда бўлганда биз хотиржам бўламиз”
"Реал" ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде "Вильярреал"га қарши учрашувда сўнг жамоа посбони Тибо Куртуа ҳақида фикр билдирди.
"Тибо дарвозада турганда бизнинг вазифамизни анча енгиллаштиради. Бизда ишончли дарвозабон борлигини биламиз. Майдондаги футболчилар эса ўз навбатида дарвозамиз олдидаги хавфли вазиятларни иложи борича камайтиришга ҳаракат қилиши лозим. Бу гапим ҳужумкор футболчиларимизга ҳам тааллуқли",- деди уругвайлик футболчи.
Эслатиб ўтамиз, Кеча Ла Лиганинг 21 туридан ўрин олган беллашувда "Реал" сафарда Мбаппенинг дубль эвазига "Вильярреал"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилиб олди.



Фикрлар