Ван Галь мураббийлик фаолиятини якунламоқчи
Ads

Голландиялик машхур мутахассис Луи ван Галь мураббийлик фаолиятини якунлаши мумкин. Осиёдан 3 йилга 50 миллион евролик таклиф бўлаёганига қарамай ван Галь катта футболдан кетишга қарор қилган.

Эслатиб ўамиз, 65 ёшли мутахассис “Манчестер Юнайтед” бош мураббийлигидан кетганидан сўнг, аниқроғи, 2016 йилнинг май ойидан буён ишсиз юрган эди.

The Telegraaf нашрининг маълум қилишича, унинг бундай қарорга келишига асосан оилавий муаммолар сабаб бўлган.