Ads

"Атлетико" Мадрид клуби Чемпионлар лигаси финалини яна ўзида қабул қилмоқчи. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “матрасчилар” раҳбарияти яқин йиллар ичидаги ЕЧЛ финалларининг бирини яна "Ванда Метрополитано" аренасига беришни УЕФАга таклиф қилган.

Эслатиб ўтамиз, 1 июнь куни бўлиб ўтган Мадриддаги финалда икки инглиз клуби – “Тоттенхэм” ва “Ливерпуль” ўзаро баҳс олиб борди. Якунда эса мерсисайдликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Маълумот учун, "Ванда Метрополитано" стадиони 2017 йилнинг 16 сентябрь куни фойдаланишга топширилган.