Варди, Обамеянг ва Агуэро бир жамоадан жой олди

“Ньюкасл” клуби ва Англия терма жамоаси афсонаси Алан Ширер АПЛнинг жорий мавсумдаги рамзий терма жамоасини тузиб чиқди.

Таъкидлаш лозимки, премьер-лига беллашувлари 29-турдан сўнг коронавирус сабаб тўхтатиб қўйилган эди.

Дарвозабон: Дин Хендерсон («Шеффилд Юнайтед»);

Ҳимоячилар: Трент Александер-Арнольд, Виргил ван Дейк (иккаласи - «Ливерпуль»), Жонни Эванс («Лестер»), Эндрю Робертсон («Ливерпуль»);

Ярим ҳимоячилар: Жордан Хендерсон («Ливерпуль»), Кевин де Брёйне («Манчестер Сити»), Садио Мане («Ливерпуль»);

Ҳужумчилар: Пьер-Эмерик Обамеянг («Арсенал»), Серхио Агуэро («Манчестер Сити»), Жейми Варди («Лестер»).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!