Василий Ломаченко Жервонта Дэвис билан жангдан бош тортдими?
Енгил вазн тоифасида IBF йўналиши бўйича жаҳон чемпиони Василий Ломаченко (18-3, 12 КО) фаолиятида танаффус олди. Шу боис, ҳозирча у WBA чемпиони Жервонта Дэвис (30-0, 28 КО) билан рингга чиқишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақида украиналикнинг менежери Эгис Климас маълум қилди.
"Ҳозир Ломаченконинг кайфият ва мотивация йўқ. Сиз унга миллионлаб доллар таклиф қилишингиз мумкин, аммо Василийда мотивация бўлмаса, у жанг қилишга тайёрлана олмайди. У дам олиб, оиласи билан кўпроқ вақт ўтказишни хоҳламоқда", - дея бокс шарҳловчиси Стив Ким X ижтимоий тармоғида Климаснинг сўзларидан иқтибос келтирди.
Эслатиб ўтамиз, Ломаченко сўнгги жангида Жорж Камбососни нокаутга учратган эди.
Фикрлар