Вазият чатоқ! Арбелоа “Реал”да тезкор йиғилиш ўтказди
Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Альваро Арбелоа Ла Лигадаги иккита кетма-кет мағлубиятдан сўнг аввало жамоа сардорлари, сўнгра бутун жамоа ва мураббийлар штаби билан тезкор мажлис ўтказди.
Бу ҳақда COPE хабар берди.
Манбага кўра, испаниялик мутахассис йиғилишда жамоадан “мавсумнинг ҳал қилувчи босқичида қўшимча куч сарфлашни” сўраган. Таъкидланишича, “Қироллик клуби” футболчилари “вазият қанчалик беқарор эканини англаб туришса-да, муваффақиятли якунга умидни йўқотишмаяпти”.
2 март, душанба куни Арбелоа жамоаси Ла Лиганинг 26-турида “Хетафе”га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. 21 февраль, шанба куни эса “Реал” мусобақанинг 25-турида “Осасуна”га 1:2 ҳисобида ютқазган эди.
Фикрлар