Велоспортчиларимиз Осиё чемпионатига қизғин тайёргарлик олиб бормоқдалар

Мусобақада қитъамизнинг етакчи велоспортчилари қаторида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этадилар.

Айни пайтда терма жамоамиз аъзолари Жакартадалар ва мусобақага тайёргарликнинг сўнгги босқичини ўша ерда олиб бормоқдалар. Эртага баҳсларга старт берилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатида қуйидаги таркибда иштирок этади:

Эркаклар:

Данил Евдокимов
Алексей Фомовский
Дмитрий Сирко
Муроджон Холмуродов

Аёллар:

Ольга Забелинская
Екатерина Кнебелова
Янина Кускова

Мураббий: Рустам Нуртдинов
Мураббий: Вадим Шаехов
Механик-мураббий: Алексей Смирнов

Маълумот учун, мазкур қитъа биринчилиги Токио 2020 Олимпиадаси учун қимматли рейтинг очколарини тақдим этувчи мусобақалардан бири ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!