Венгер "Арсенал" мухлислари нафратланадиган футболчини ортга қайтаради
"Арсенал" раҳбарияти "Челси"га испаниялик ярим ҳимоячи Сеск Фабрегас трансфери бўйича мурожаат қилишга қарор қилди. Арсен Венгер оғир жароҳат олиб, узоқ муддатга сафадан чиққан Санти Касорланинг ўрнини 29 ёшли Фабрегас билан тўлдирмоқчи.
"Арсенал"нинг бу қарори мухлисларга ёқмагани аниқ. Чунки улар Сеск Фабрегас "Арсенал"да саккиз йил тўп суриб, айни кучга тўлган пайтида "Барселона"га ўтиб кетганини кечирганича йўқ. Фабрегас "Арсенал"да 302 та ўйин ўтказиб, 58 та гол урган ва 91 та самарали пас узатган.
Ҳозирча, Фабрегаснинг "Челси"да ишлари беш, деб бўлмайди. Испаниялик ярим ҳимоячи барча турнирларда саккизта ўйин ўтказиб, иккита гол урди.
Фикрлар