Венгер Санчеснинг нега "Челси"га қарши ўйинда иштирок этмаганлиги ҳақида айтиб ўтди

Лондоннинг “Арсенал” клуби бош мураббийи Арсен Венгер кеча бўлиб ўтган “Челси”га қарши Англия суперкубогида нега етакчи футболчиларни майдонга туширмаганлиги ҳақида тўхталиб ўтди.

“Ўзил ва Ремзининг соғлигида бироз муаммолар бор эди ва шу сабабли ҳам мен таваккал қилишни истамадим.

Санчес ва Мустафига келадиган бўлсак, улар Конфедерациялар кубогида иштирок этишди ва жамоа машғулотларига келиб қўшилишганига ҳам унча кўп бўлмади. Улар ҳали ўз формаларида эмас”, - дейди франциялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, кечаги учрашувнинг асосий вақти 1:1 ҳисобида дуранг билан якунлангач, ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланди. Унда эса омад “канонирлар”га кулиб боқди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!