Ads

Бременнинг "Вердер" клуби форварди Макс Крузе фаолиятини Россия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Bild нашрининг хабар беришича, 29 ёшли тўпурарга Москванинг "Спартак" клуби жиддий қизиқиб қолган. Россиянинг амалдаги чемпионлари германиялик ҳужумчи учун 15 млн евродан воз кечишга тайёр.

Маълумот учун, Крузе ўтган мавсум Бундеслиганинг жами 23та баҳсида иштирок этиб, ўз ҳисобига 15та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.