Вернер фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин. Уни "Милан" ва "Ювентус" жиддий кузатиб боряпти

"Ювентус" ва "Милан" Тимо Вернерга эътибор қаратмоқда. "Tuttomercatoweb" нашрининг хабарига кўра, "Ювентус" ва "Милан" Вернернинг жорий мавсумдаги "Лейпциг"даги ҳолатини кузатмоқда.

Вернер жорий мавсумда 13 та ўйинда атиги 2 та гол урди. У айни пайтда мушаклардаги жароҳатлари билан формада эмас.

Ўтган йили у "Ювентус"га ўтишга қизиқиб қолганди. Шунинг учун уни қишки трансфер ойнасида қўлга киритиш имконияти бўлиши мумкин, немис клуби ҳам ижара бўйича таклифларга қарши эмас.

Ҳеч бир клуб 27 ёшли форвардни доимий равишда сотиб олиш учун пул ажратишни режалаштирмаяпти. Тимонинг "Лейпциг" билан шартномаси 2026 йилнинг июнигача амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!