Вернер фаолиятини ватанида давом эттириши мумкин

"Челси" ҳужумчиси Тимо Вернер Германияга қайтиши мумкин. Sky Sport Deutschland хабарига кўра, футболчига Дортмунднинг "Боруссия" клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бироқ ҳозирча томонлар ўртасида ҳеч қандай музокаралар ўтказилмаган.

Қайд этилишича, трансфердаги муаммо Вернернинг юқори маоши бўлиши мумкин. Германиялик футболчи йилига тахминан 16 миллион евро маош олмоқчи.

Ўз навбатида «Челси» ҳам Вернерни қўйиб юбормоқчи эмас. Аммо немис клуби томонидан муносиб таклиф тушса, музокараларга тайёр.

Тимо Вернер жорий мавсум "аристократлар" сафида 20 та ўйинда майдонга тушди ва 5 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!