"Верона" - "Милан": иккинчи бўлим бошланди! (матнли трансляция)
Италия А Серияси навбатдаги туридан ўрин олган "Верона" - "Милан" баҳсига хуш келибсиз. Ўйинни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боришингиз мумкин. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.
- 90+5'
Учрашув якунланди! "Милан" меҳмонда муҳим ғалабани қўлга киритди. Матнли трансляцияда Абдулла Маннонов сиз билан бирга бўлди. Эътиборингиз учун раҳмат!
- 90+3'
Даниель Бакка сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 90+'
Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 88'
Марко Фараонининг узатмасидан сўнг "Верона" аъзолари зарба беришга муваффақ бўла олишмади.
- 87'
"Верона" тинмай босим уюштирмоқда. "Милан" сўнгги дақиқаларни ҳимояланишга сарфлади.
- 83'
Раде Крунич "Милан"нинг бурчак тўпини ижро этади.
- 79'
Рафаэль Леау майдонда тиббий ёрдам олмоқда. У жиддий жароҳат олди шекилли.
- 78'
Кастильехо ўрнига Йенс Хауге ўйинга қўшилди.
- 77'
Марко Фараони бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.
- 74'
"Верона"да ўзгариш: Лазанья ўрнига Фавилли ўйинни кучайтириш учун майдонга тушди.
- 66'
"Верона" бурчак тўпидан сўнг хавфли вазият ярата олмади. Доннарумма тўпни эгаллаб олди.
- 65'
"Верона" бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.
- 60'
Фоллар сони 13:6!
- 58'
Велозу ўрнига Иван Илич майдонга тушди.
- 57'
Корай Гюнтер ўрнига Федерико Димарко ўйинга қўшилди.
- 55'
"Верона"да навбатдаги ўзгариш: Антони Барак ўрнига Иван Юлич ўйинга қўшилди.
- 54'
Цакканьи ўрнига Сальседо Мора ўйинни кучайтириш учун майдонга тушди.
- 50'
ГОООООООООООООООООЛЛЛ!!! Диогу Далот ҳисобни ишончли кўринишга келтириб қўйди!
Бош билан йўлланган зарба дарвозанинг ўнг бурчагига жойлаб қўйилди.
- 48'
"Верона" аъзолари бир-бирига аниқ узатмалар амалга оширган ҳолда тўпни назорат қилмоқда.
- 46'
Иккинчи бўлим бошланди!
- 45'
Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.
- 45'
Биринчи бўлим якунланди! Танаффус.
- 42'
"Милан" аъзолари фаол ўйин намойиш этмоқда.
- 39'
Тўп назорати: 51-49!
- 36'
"Верона" аъзоси Мигель Велозу тўпни қўли билан ўйнади. Фол.
- 34'
Корай Гюнтер офсайд ҳолатида қолиб кетди.
- 32'
Леаунинг зарбасига аниқлик етишмади, тўп яна ҳавода ўз йўналишини ўзгартирди.
- 27'
ГООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Раде Крунич аниқ ва кучли зарбаси билан дарвозанинг тўққизлик бурчагига тўпни михлаб қўйди! 0-1!
- 26'
Маньями қўпол ўйини учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 25'
Франк Кесси жарима майдончаси ичига тўпни етказиб берди, бироқ унга бирозгина аниқлик етишмади.
- 20'
"Верона" аъзоси Антони Барак фол қайд этди. Бош ҳакам жарима зарбаси белгилади.
- 18'
Дарвозага йўлланган жами зарбалар: 0:3.
- 15'
Рафаэль Леаунинг зарбаси дарвозадан анча баландлаб кетди.
- 13'
"Милан" ўз жамоавий ўйинини намойиш этмоқда. Узатмалар сони кўп ва аниқлик даражаси юқори.
- 10'
"Верона" бурчак тўпи ишлаб олди. Велозу уни ижро этади.
- 7'
Колабриянинг кроссини ҳимоячи чаққонлик билан қайтаришга муваффақ бўлди.
- 5'
Маньянининг узатмаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди.
- 3'
Илк дақиқаларданоқ бурчак тўпи ишлаб олган "Верона" ундан унумлли фойдалана олмади.
- 1'
Уйин бошланди!
- 0'
Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. Учрашув бошланиш арафасида.
- 0'
Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! А Серияда навбатдаги тур учрашувлари давом этмоқда. "Верона" ўз уйида "Милан"ни меҳмон қилади. Мантли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.
Фикрлар