Верратти Қатарга етиб келди (видео)

ПСЖ вакили Марко Верратти фаолиятини Қатарда давом эттиришга яқин келмоқда. У "Ал-Араби" билан шартнома имзолаш учун Доҳага етиб келгани акс етган фотолар интернетга тарқалди. 

Маълум бўлишича, ярим ҳимоячи учун Қатар клуби 45 миллион евро тўлайди. Унинг ўзи билан эса 3 йиллик битим борасида келишувга эришилган. 

Марко 2012 йилдан бери Париж жамоасида тўп тепиб келади. У 11 йилдан сўнг ПСЖни тарк этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!