"Вест Хэм" гол уриш бўйича рекорд ўрнатди
Ўтган мавсум Англия Премьер-лигасидан тушиб кетган Лондоннинг «Вест хэм» жамоаси қуйи лига баҳсларини ҳам мухлислар кутганидек эмас, анча омадсиз бошлаган эди.
Аммо навбатдаги учрашувда «болғаурарлар» ниҳоят ўз ўйинини топди ва бечора «Рэксхем» дарвозасига олти марта жавобсиз гол урди.
Қизиғи шундаки, Лондон клуби сафида киритилган барча олти гол муаллифи ҳар хил футболчилар бўлди. Бу «Вест Хэм» тарихида илк марта қайд этилган ҳолат: чемпионат доирасидаги (қайси лига бўлишидан қатъи назар) бир ўйинда бирданига олти нафар турли ўйинчи гол уришга муваффақ бўлди.

Фикрлар