
"Вест Хэм" ҳужумчиси фаолиятини Чемпионшипда давом эттирадиган бўлди
Лондоннинг “Вест Хэм” клуби форварди Эшли Флетчер фаолиятини Чемпионшипда давом эттирадиган бўлди.
Аниқроғи, 21 ёшли футболчи “Мидлсбро” клуби билан 4 йиллик шартномага имзо чекди. Унинг трансфери эса 7 млн евродан кўппроқни ташкил этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.
Маълумот учун, Флетчер ўтган мавсум Англия премьер-лигасида жами 16та учрашувда майдонга тушган, бироқ рақиблари дарвозасини ишғол эта олмаган.
Фикрлар