"Вест Хэм" топ мураббийлар билан музокара ўтказмоқда

"Вест Хем" бош мураббийи Девид Мойесга ўринбосар қидирмоқда, дея хабар беради "The Guardin".

Манбанинг ёзишича, "болғачилар" Марко Силва, Хулен Лотепеги, Пауло Фонсека ва Ханс-Дитер Флик номзодларини кўриб чиқмоқда. Лондонликлар аллақачон Флик ва Лопетеги билан музокара олиб борган. Ушбу мутахассислар билан шартнома имзолаш осонроқ бўлиши мумкин, чунки улар ҳозирда ишсиз.

Мойеснинг "Вест Хем" билан шартномаси жорий мавсум охиригача амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!