“Вест Хэм” яна бир Европа чемпионини ўз сафига қўшиб олади

Португалиянинг “Спортинг” клуби ярим ҳимоячиси Вильям Карвальо яқин кунлар ичида Англиянинг “Вест Хэм” жамоаси аъзосига айланади.

Sky Sports хабарига кўра, лондонликлар яқин соатлар ичида ушбу трансферни эълон қилишади.

Илгарироқ, унга Франциянинг ПСЖ жамоаси қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Қайд этиш жоиз, Карвальо 2016 йил Францияда ўтган қитъа чемпионатида Португалия термаси сафида чемпион бўлган эди. “Болғачилар” сафида эса шундай чемпионлардан яна бири бўлган Жозе Фонте тўп суради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!