VI Ислом бирдамлиги ўйинлари якунига етди!
VI Ислом бирдамлиги ўйинларининг беллашувлари ортда қолди. Куни кеча ўзбекистонлик атлетлар 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларига эга чиқишди.
Кумуш:
- Қудратой Тошпўлатова (пара пауерлифтинг, оғир вазн тоифаси)
Бронза:
- Сарварбек Раҳмонбердиев (жиу-житсу, -62 кг)
- Бекзод Жамилов (пара пауерлифтинг, оғир вазн тоифаси)
Эслатиб ўтамиз, Риёд-2025 Ўйинларида Ўзбекистон делегацияси 29 та олтин, 35 та кумуш ва 32 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.

Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.



Фикрлар