Виктор Кумиков "Қайсар"дан кетяптими?
Ўтган йилдан буён Қозоғистоннинг "Қайсар" клубига бош мураббийлик қилиб келаётган россиялик мутахассис Виктор Кумиков ўзбек мухлисларига яхши таниш. Чунки у Суперлигамизда қатор жамоаларни бошқарган ва охирги клуб “Андижон” ҳисобланади. Куни кеча Қозоғистонда Кумиковнинг жамоадан кетиши мумкинлиги борасида гап-сўзлар тарқалди.
“Қайсар” раҳбарияти эса бу хусусда баёнот берди. Жамоа директори Содиқ Мустафо Sports.kz га шу хусусида телефон орқали суҳбатда қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:
"Кумиковнинг "Қайсар"дан кетиши ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Билмадим, бундай гап-сўзлар қаердан пайдо бўлар экан?.. Виктор Балютович бизда ишлаяпти ва бундан кейин ҳам ишлайверади. Мана, куни кеча румин клуби билан ўртоқлик учрашувида иштирок этдик".
Қайд этиб ўтиш керакки, "Дашт бўрилари" кеча Туркияда ташкил этилган ўқув-мпшғулотлари доирасида Руминиянинг "Волунтари"жамоасига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказишиб, 2:2 ҳисобидаги жанговар дурангга имзо чекишди.
P.S. Тез орада Sports.uz сайтида Виктор Кумиков билан суҳбатни ўқишингиз мумкин.
Фикрлар