Виктор Серазетдинов "Турон" дарвозасига нега ноҳақ пенальти белгилади? У адашганмиди ёки...Вазият бўйича собиқ ҳакам изоҳ берди

“Сўғдиёна” – “Турон” ўртасидаги ўйин, ундаги ҳакамлик иши ва учрашувдан кейинги рақиб жамоа мураббийининг кескин фикрлари ҳали анчагача мулоҳаза юритишга сабаб бўлади. Бу барчада катта реакция келтириб чиқараётгани рост. “Сўғдиёна” шунчаки ноҳақ белгиланган пенальти орқали уч очкони қўлга киритди. “Турон” эса жабрдийда жамоага айланди. Улар бундай мағлубиятни хазм қила олмаяптилар.

Албатта, уларни тушуниш мумкин. Ўша вазиятда “Турон”нинг ўрнида бошқа жамоа бўлиши ҳам мумкин эди. Аммо ҳаммасига сабабчи Виктор Серазетдинов. Ҳайронмиз, ўша вазиятда у қайси ақли билан 11 метрли нуқтани кўрсатди экан? Бу борада ўша вазиятнинг ўзидаёқ ПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев ўзининг телеграмдаги канали орқали “Афсуски, орамизда бош билан қўлнинг фарқига бормайдиган профессионаллар ҳам бор”, деган фикрни ёзиб қолдирди.

Албатта, бу иш шундайлигича қолиб кетмайди ва тез орада чора кўрилиши аниқ. Лекин ҳакамнинг ўша вазиятда ўта қўпол хатосини мухлис ва мутахассислар турлича талқин қилмоқдалар. У атайин қилдими ёки аксинчами? Барибир мана шундай пайтда ўша VAR тизими бўлганида бундай салбий вазиятнинг олди олинган бўларди.

Мазкур ҳолат бўйича ўз фикрини билдираётган мутахассислар бисёр. Юртимиздаги тажрибали собиқ ҳакамлардан бири Ҳасан Рўзиевни ҳам Серазетдиновнинг иши бефарқ қолдирмади. Натижада sports.uz учун бу борада муносабатини билдириб ўтди.  

- Ҳамма инсон хато қилишга ҳаққи бор. Аллоҳни бандаси борки, хато қилади. Чунки инсон робот эмас. Шунинг учун ҳар бир учрашувга VARни тезлатиб, ишга тушириш керак. Албатта, кечаги учрашувдан кейин “Турон” мураббийлари ва ўйинчиларини яхши тушуниб турибман. Улар жуда қийин ҳолатга тушишди. Чунки бунинг тагида машаққатли меҳнат ётибди. Пенальти нотўғри қўйилди, буни ҳамма кўрди. Ҳакамни чалғитган ҳолат футболчини қўли бироз кўтарилганди. Шу боис у алданиб қолди. Лекин бир нарсани айтаман: ҳакам бу вазиятда атайин қилмади. Бу – футбол. Балки бундай ҳолатга бошқа жамоалар ҳам тушиши мумкин. Ҳозирча VAR ишламас экан, бундай вазиятлар ҳар турда рўй бериши 70 фоизга яқин, - дейди Рўзиев.

Учрашувдан кейин айниқса, “Турон” бош мураббийи Ислом Исмоиловнинг гапирган аччиқ ҳақиқатлари янада шов-шувларга сабаб бўлди. У ўзининг фаолиятини ўртага қўйиб ҳаммасини очиқ-ойдин айтиб юборди. Бунга ўша ноҳақ белгиланган пенальти сабаб. Ахир тан олайлик, Серазетдиновнинг ўша хатоси якунда ўйин тақдирини ҳал қилди. Шу боис Ислом Исмоилов ҳакамликда ҳам адолатни талаб қилиб чиқди.

Биламизки, ўтган йили ЎФА бу борада ишлар олиб борган ҳолда бир қатор ҳакамларни четлатганди. Афтидан, бу ҳолат ушбу мавсумда ҳам давом этадиганга ўхшайди. Шу ўринда Ҳасан Рўзиевнинг мазкур масала бўйича фикрларига қулоқ солдик.

- “Турон” мураббийининг ўйиндан кейинги ҳолатини ҳамма яхши тушуниб турибди. Ҳакам хато қилган, гап бўлиши мумкин эмас. Ҳозир оқни оқ, қорани қора, дейдиган пайт. Негаки, ЎФА ҳакамлар билан жуда қаттиқ ишлаяпти. Фақат ҳакамлар эмас, футболчилар ҳам хато қилишди. Бундай пайтда уларники ўзларига билинмайди. Кучли бўлса, иккита гол уриб, ҳакамга Аллоҳ гувоҳ, деб майдондан чиқиб кетса, ҳар қандай ҳакамни юрагига пичоқ уриб кетгандек бўлади. Кейинги сафар эҳтиёт бўлиб ҳакамлик қилади. Серазетдиновга қандай чора кўрилишини мен эмас, комиссия ҳал қилади.

Четлатилган ҳакамларга келсак, ҳаммасини ЎФА раҳбарлари бир нарсага асосланиб чиқарган қарор, деб биламан. Улар Суперлигани энг олди ҳакамлари эди. Уларни ўрни иккинчи даврада билиниб қолади, қийин учрашувларда, айниқса, Темур Тўхтасинов билан Шерзод Қосимов, - дея фикр билдирди Ҳасан Рўзиев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
УФА ва ПФЛ учун коронавирус
17/03/2021 21:15
VAR tizimini nimaga Pahtakor uyinlariga qoymayapdi.
Qarab turinglar, Pahtakor 1chi davrada rossa ochko yigib olgandan keyin 1ta VAR ishlatadida keyin maqranishadi.
&
УФА ва ПФЛ учун коронавирус
17/03/2021 20:57
Bu uyinda sugdiyonani aybi yoq.
Hakamni ham aybi yoq.
Nahotki tushunmagan bulsanglar, ahir Turon zo'r uynab ketsa, boshqa jamoalar ham hususiy bulamiz deb turib olsa va stadionlar ham hususiy bulib ketsa unda HOKIM BUVALAR shunday katta,(harom yul bilan keladigan) luqmadan quruq qoladiku.
Shuning uchun Turonni sindirish uchun UFAga buyruq berilgan.
&
LiViRpUl+ GeNeO
16/03/2021 02:53
Odil ahmedov bir paytlar aygan gapi bor bunaqa futbolni yigishtirish kerak bunaqa hakamlardi 1 umrga futboldan badarga qilish kerak
Doniyor Kuldoshov
15/03/2021 22:17
Диёр Имомхўжаев ўзининг телеграмдаги канали орқали “Афсуски, орамизда бош билан қўлнинг фарқига бормайдиган профессионаллар ҳам бор”, деган фикрни ёзиб қолдирди.

Ман бунақа ҳакамларни мактаб футболларига тайинлаш керак бўлган нопрефессионаллар деб ҳисоблайман.



Серазетдиновга қандай чора кўрилишини мен эмас, комиссия ҳал қилади.
Бу фикризга - комиссия аъзоларини ҳам ишларига доимий текширув тайинлаш керак. Халқни 34 миллиони ҳам Сизнинг футболингизни кўрмайди. Кимлардир АПЛ, яна кимлардир Европанинг бошқа давлатлари футболини кўрадилар. Шундай экан доимий бу футболчиларни ва уларнинг мураббийларини текшириш керак.
&
Турсун Ғани
15/03/2021 21:29
Равшан Эрматов ҳакамлик қилган даврида яхши ҳакамлар етишиб чиқайотган эди. Валинтин Каваленко Илгиз Танташев... қани шу ҳакамлар
&
Турсун Ғани
15/03/2021 21:26
Суперлига дедикми энди Ҳаммасини иложи борича тезлаштириб Супер даражага чиқаришимиз керак. Ўзбек футболига хамVAR керак. Турон Янги шакилланиб чиқаётган жамоа. Бундай жамоаларни қандайдир сабаблар билан синдириб рухиятини чуктириш яхши эмас.
Дилшод Даврлнов
15/03/2021 16:33
Hasanchik ham bunga aralashkanmi Hakam voqiya sodir bulgan joega hammadan yaqin edi Pul adashtirdi uni Hasanchik dam sanga jim utir