Вилли Саньол: "Биз Грузия шарафини муносиб ҳимоя қила олдик"
Грузия терма жамоаси мураббийи Вилли Саньол Туркияга учралган мағлубиятга изоҳ берди.
"Биз жуда яхши ўйин кўрсатдик ва ҳисобни тенглаштира олдик. Футболда мана шундай воқеалар ҳам содир бўлиб туради. Биз турнирда Грузия шарафини муносиб ҳимоя қиламиз. Туркиянинг биринчи голижуда чиройли бўлди. Арда Гюлерники ундан ҳам ошиб тушди. Арда иқтидорли футболчи.
Бизда ҳам бир қанча иқтидорли футболчилар бор. Турнир давомида тажрибамизни ошириб борамиз", - деди Саньол.
Эслатиб ўтамиз, Грузия терма жамоаси "Евро-2024" турнири биринчи турида Туркияга 3:1 ҳисобида мағлуб бўлди.
Фикрлар