Виллиан "Челси" билан шартномасини узайтиришдан воз кечди. У "аристократлар"нинг асосий рақиби билан музокара ўтказмоқда

"Челси" клуби ярим ҳимоячиси Виллиан тез орада жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, 31 ёшли хавбек "аристократлар"нинг 2 йиллик янги шартнома борасидаги таклифини рад этиб, «Арсенал» билан музокара ўтказмоқда.

Виллиан "Челси" билан шартнома борасида келиша олмади. Чунки бразилиялик футболчи клубдан 3 йиллик битим талаб қилмоқда. "Арсенал" эса унинг талабини қондиришга тайёр. 

Бош мураббий Фрэнк Лэмпард Виллианни жамоада сақлаб қолмоқчи. Бироқ клуби раҳбарияти 3 йиллик шартномага қарши.

"Барселона" ҳам Виллианга 3 йиллик шартнома таклиф қилмоқда. Аммо бразилияликнинг Каталонияга ўтиш имконияти анча паст.

Футболчи «Челси» сафида 2013 йилнинг август ойидан бери фаолият юритмоқда. У икки марта Англия чемпионлиги ва бир бор кубок соҳибига айланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!