Ads

Испаниянинг “Вильярреал” ёзда “Милан”дан ижарага олган ҳужумчи Карлос Бакканинг трансферини тўлиқ сотиб олмасликка қарор қилди.

Таъкидлаш лозимки, 31 ёшли колумбиялик футболчи жорий мавсум 35та учрашувда иштирок этиб, рақиблари дарвозасига 12та гол уришга эришган ва у испан диёрида қолишни жуда ҳам истамоқда.

Marca нашрининг ёзишича “сариқ сув ости кемаси” 15 млн евро эвазига Баккани сотиб олмоқчи эмас. Бироқ, юқоридагилардан келиб чиқадиган бўлсак, футболчининг ҳохиши “Милан”га кучли босим ўтказиши мумкин. Натижада эса Бакканинг трансфер нархи бироз пастлаши кутилмоқда.