“Вильярреал”“Барса”ни енгиш учун Куман жўнатган футболчидан фойдаланади

  • 22 сентябрь, 2020, 23:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Вильярреал” жамоаси 27 сентябрь куни “Барселона”га қарши ўтказиладиган учрашув олдидан Рональд Куманга керак бўлмаган футболчини ўз сафига қўшиб олди.

Tecno

20 ёшли Хорхе Куэнка Каталония клубини тарк этиб, “Вильярреал” билан беш йиллик шартномага имзо чекди. Истеъдодли футболчи ўтган мавсумда “Барса” ёшлар жамоаси таркибида 17 та учрашув ўтказиб, иккита гол урган эди.   

Куэнка “Вильярреал”даги дебютини “Барселона”га қарши ўтказиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!