Винига ирқчилик қилганлар қамалди
Ла Лига раҳбари Винисиус Жуниорга нисбатан ирқчилик иши бўйича чиқарилган ҳукм ҳақида гапирди. Испанияда футбол ўйини чоғида ирқчилик бўйича биринчи марта суд ҳукми чиқарилди.
Бугун суд “Валенсия”нинг уч мухлисини 2023-йил май ойида “Месталя”да бўлиб ўтган ўйинда “Реал” қанот ҳужумчисига нисбатан ирқчилик хатти-ҳаракатларда айбдор деб топди ва улар саккиз ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бундан ташқари улар икки йилга ўйинларга ташриф буюриш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.
“Бу ҳукм Испанияда расизмга қарши кураш учун ажойиб янгилик. Бу қарор Винисиусга етказилган зарарни қоплади ва стадионга ирқчилик билан шуғулланадиган мухлислар учун яхши мисол бўлди. Энди Ла Лига унақаларни топади, полицияга хабар беради ва улар қонун олдида жавоб беради”, - деди Хавиер Тебас.
Фикрлар