Винисиус ижарага бериладими?

Мадриднинг "Реал" клуби раҳбарияти ярим ҳимоячи Винисиус Жуниорни қишки трансфер ойнаси вақтида ижарага бермоқчи. As нашри тарқатган хабарга кўра, 9 ёшли футболчи "қироллик клуби"ни тарк этмоқчи эмас ва асосий таркиб учун курашмоқчи.

Илгарироқ, унинг хизматларига "Милан" ва "Арсенал" жамоаларидан қизиқиш бўлгани борасида хабарлар тарқалган эди. Маълумот учун, Винисиус жорий йилги мавсумда қаймоқранглилар сафида Ла Лигада 6 баҳсда майдонга тушди ва 1 та гол киритиб яна битта голга ассистентлик қилган.