Винисиус жорий мавсум нечта сариқ карточка олганини биласизми?

TIGGO 2 PRO

Винисиус Жуниор мавсумдаги 11-сариқ карточкасини олди. 

"Реал" вингери "Леганес"га қарши учрашувнинг 82-дақиқасида ҳакам билан баҳслашгани учун сариқ карточка олди. Бразилиялик футболчи ҳужум чоғида қўпол ўйнади ва бош ҳакам Хавьер Альберола Рохас ушбу вазиятда фол қайд этди. 

Бу 24 ёшли футболчининг жорий мавсум барча турнирлардаги 11-сариқ карточкаси бўлди. 

Мадрид клуби, "Леганес"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, Испания кубоги ярим финалига йўл олди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!