
Винисиус келажаги бўйича бир қарорга келди
“Реал” ҳужумчиси Винисиус Жуниор клубдаги келажаги бўйича якуний қарорга келди. Бразилиялик юлдуз анчадан бери “Қироллик клуби” билан янги шартнома бўйича келиша олмаётган эди.
Гап шундаки, Винисиус клуб хўжайинларидан жамоа етакчиси Килиан Мбаппега берилаётган даражада юқори маош талаб қилмоқда. Раҳбарият унинг бу талабини қондиришга кўнмади.
Кейинги пайтда “Реал” 2026 йилда Винисиусни сотиб юборишга тайёрлиги ҳақида маълумотлар тарқатила бошлади.
Бироқ таниқли инсайдер Фабрицио Романо машҳур ҳужумчи “Реал”ни қадрлашини ва келажагини клуб билан боғламоқчи эканини таъкидлади. Айни пайтда томонлар ўртасида ҳамкорлик узайтириш бўйича музокаралар қайта бошланган.
Винисиуснинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача давом этиши белгиланган. Клуб бу битимни 2030 йилнинг 30 июнигача узайтиришни мўлжаллаяпти.
Комментарии